Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува тумани ҳокими Х.Умаровнинг фермерлар билан ўтказилган йиғилишда давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлари кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш ваколати доирасида вилоят ҳокимлигига ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тақдимнома киритди.
Тақдимнома натижаларига кўра, тумани ҳокими Х.Умаровга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.
Агентлик томонидан давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, давлат хизматида юксак касбий ва ахлоқий стандартларни қарор топтириш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилади.