Қўшма Штатлар Украинага янги қурол-яроғ пакетини ажратди . Унинг ҳажми 125 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақИда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди , деб хабар беради «РИА Новости» .
Унинг сўзларига кўра, янги пакетга Стингер ракеталари, артиллерия ўқ-дорилари ва зирҳ-тешик тизимлари киради.
9 август куни Германиянинг Саксония федерал штати бош вазири Михаел Кретшмер Германия Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатиши кераклигини айтди .
Шунингдек, у можаро бошиданоқ Украина Қуролли кучларига қурол-яроғ етказиб берилишига қарши «аниқ гапирганини» ва можарони ҳал қилиш бўйича дипломатик ташаббусларни қўллаб-қувватлаганини эслатди.