Қўшма Штатлар Руминияга дастлабки тўққизта Америка амфибия ҳужум машиналарини етказиб берди.
Бу ҳақда Руминиядаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Руминия қўшинлари энди янги транспорт воситаларини бошқаришни ўрганишни бошламоқда ва улар АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг мутахассис маслаҳатчилари томонидан ўқитилмоқда.
"АҚШнинг Руминиядаги элчиси Деррил Ниренберг 307-денгиз пиёдалари полкининг муҳим модернизация босқичига тайёргарликларини кузатиш учун Тулче округидаги Бабадаг ўқув полигонига ташриф буюрди", деб таъкидлади дипломатик миссия.
AAV7A1 амфибия ҳужум машиналари 21 тагача денгиз пиёдалари ва ускуналарини ҳарбий кемалардан душман қирғоқларига ташиш учун мўлжалланган. Америкалик дипломат АҚШ ва Руминия ўртасидаги стратегик шерикликнинг мустаҳкамлигини таъкидлади.
2023 йил июль ойида Пентагон АҚШ Давлат департаменти Руминияга 120,5 миллион долларга 16 та пиёда амфибия ҳужум машиналари ва тегишли ускуналарни сотишни маъқуллаганини эълон қилди.