Қўшма Штатлар Ливанга инсонпарварлик ёрдами учун тахминан 157 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
Қўшма Штатлар Ливан ва минтақадаги «можаролар» қурбонларига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун тахминан 157 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, ёзма баёнотида, маблағлар Ливандаги ички кўчирилганлар ва уларни мезбон жамоаларнинг эҳтиёжларини қондириш учун сарфланишини айтди.
Унга кўра, ёрдам Сурияга қочганларни ҳам қамраб олади.
Блинкеннинг таъкидлашича, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) аллақачон бу маблағнинг 11,5 миллион долларини ажратган.
Котиб ёрдам USAID ва Аҳоли, қочқинлар ва миграция бюроси орқали амалга оширилишини таъкидлади ва бошқа донорларни минтақадаги инсонпарварлик эҳтиёжларини қўллаб-қувватлашга қўшилишга чақирди.