ФВБ маълум қилишича, 12 март куни соат 17:42 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Қушбеги даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, ёнғин соат 17:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.