Швециянинг Малиме шаҳри суди 14-октабр куни ўта ўнгчи Дания-швед партияси «Stram Kurs» (Қаттиқ чизиқ) етакчиси Расмус Палуданга қарши ишни кўриб чиқишни бошлади. Швеция расмийлари уни Қуръонни таҳқирлашда айбламоқда.
Мамлакат полицияси уни этник гуруҳга нисбатан нафрат уйғотиш ва диний туйғуларни ҳақорат қилишда айблаган. 2022 йил январь ва апрель ойларида Палудан Малиме ва Стокголмдаги митингларда Қуръонни омма олдида ёқиб юборган. Палудан, Швеция пойтахтидаги Туркия элчихонаси олдида муқаддас китобнинг ёқиб юборилиши билан алоҳида тадбир уюштирди.
42 ёшли радикалга қўйилган айбловлар орасида мусулмонларга нисбатан нафрат уйғотиш бўйича иккита айблов бор. Прокурорларга кўра, Палуданнинг ўта ўнгчилар намойишлари чоғида қилган баёнотлари этник адоватни қўзғатган. Бундан ташқари, ўша йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган тадбирда радикал араб ва Африка давлатларидан келган одамларга нисбатан ирқчиликка асосланган фикрлар билдирган. Бунинг учун у ҳақорат қилишда айбланган.
Агар суд радикални айбдор деб топса, у олти ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.