Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланиш режалаштирилмоқда

Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланиш режалаштирилмоқда

Лойиҳа мақсади сунъий интеллект ёрдамида матнларни чуқур таҳлил ва талқин қилиш, рақамли архивлар ва интерактив таълим воситаларини яратишдан иборат.

Асосий жараёнлар матнларни рақамлаштириш, электрон ўрганиш усулларини қўллаш, маълумотлар базаларини яратиш ва таълим дастурларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, шахсий кутубхона ва коллекцияларда сақланаётган Қуръоннинг нодир қўлёзмалари реестрини шакллантириш, Амир Темур учун яратилган Қуръон қўлёзмасини қўлда қайта кўчириш каби ишлар амалга оширилади.

Бу ҳақда 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, ушбу тадбирда кўплаб қизиқарли мавзулар, жумладан, хаттотлик санъати фестивали, Ипак Йўли ҳақида видеоўйин ва алломалар қўлёзмаларини тадқиқ этиш кабилар муҳокама қилинади.

Киритилди: 23:20 18.10.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!