❓Нега эскроу тизими киритилмоқда?
❗️Бу тизимда улушдорнинг пул маблағлари шартнома тузилган пайтда қурувчига ўтказилмайди. Улар ваколатли банкдаги махсус эскроу-ҳисобварағига жойлаштирилади ва бутун қурилиш даври давомида шу ерда сақланади. Қурувчи ушбу маблағларга фақат обект улушдорга фойдаланишга топширилгандан кейин эга бўлади.
⚡️1 апрелдан жорий қилинган Эскроу тизими қандай фарқ қилади?
Жорий йилнинг 1 апрелидан номи ўхшаш, бироқ моҳиятан бошқа инструмент - тайёр кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича эскроу-ҳисобварақлар ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. У ерда маблағлар амалда шартнома нотариал расмийлаштирилган куннинг ўзида сотувчига ўтказилади.
⚠️Улушли қурилишда эса маблағлар муайян муддат давомида - фуқаро ўз квартирасининг калитини олгунига қадар ҳисобварақда сақланиши мумкин. Бу шунчаки ҳисоб-китоб воситаси эмас, балки бутун инвестиция даври давомида фуқароларнинг маблағларини ҳимоя қилувчи тизимдир.
✔️ Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитаси мутахассиси эскроу тизими киритилишининг аҳамияти ҳақида батафсил тушунтириш берди.