Экологик вазиятни яхшилаш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, қурилиш ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун қурилиш ташкилотлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаш таклиф этилмоқда.
Ушбу ҳаракатни содир этганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, ҳуқуқбузарлик жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима белгилаш таклиф этилмоқда.