2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг сентябрига қадар Панама канали орқали ўтувчи кемалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга камайиб, 11 663 тани ташкил этган
“Репорт” Панама канали маъмурияти маълумотларига таяниб, сўнгги ойлардаги қурғоқчил об-ҳаво ва ёмғирнинг йўқлиги каналдаги сув сатҳининг 13,41 метргача пасайишига сабаб бўлганини хабар қилди.
Кундалик ўтишлар сони ўртача 38 тадан 36 тага, ҳатто айрим кунларда 32 тага камайди. 2023-йилда Панама канали орқали 12527 та кема ўтади, 2024-йилга келиб эса бу рақам янада камайиши кутилмоқда.