Қўқон шаҳридаги ""Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals" корхонаси маъмуриятининг берган маълуотларига кўра суюқ аммиак моддасини вагондан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, тахминан 10% аммиак завод ҳудудига сизиб чиққан.
Шу муносабат билан воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ИИБ, ФВВ ҳодимлари етиб борган. Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилган. 10 яқин инсон Тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Айни дамда заводга олиб борадиган йўллар ёпилибган.