Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қрим ва рус қўшинлари назоратидаги бошқа ҳудудлар Россияга тегишли деб тан олинадами?

Қрим ва рус қўшинлари назоратидаги бошқа ҳудудлар Россияга тегишли деб тан олинадами?

АҚШ Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун Қрим ва рус қўшинлари назоратидаги бошқа ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олишга тайёр — The Telegraph.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп айнан шу мақсадда ўзининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнерни Россияга юбормоқда. Улар Путинга тегишли келишувни тақдим этиши керак.

"Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлари устидан Москва назоратини тан олиш режаси Қўшма Штатларнинг дипломатик анъаналарини бузувчи қадамдир. Вашингтон ​​Европадаги иттифоқчиларининг хавотирларига қарамасдан, шундай ҳаракатни амалга ошириши мумкин", дейилади мақолада.

The Telegraph манбалари АҚШнинг ҳудудларни Россияники деб тан олиш бўйича таклифлари Женевада Украина билан келишувга эришилганига қарамай, стратегиянинг бир қисми бўлиб қолганини тахмин қилмоқда.

Шунингдек, Ермак ва Умеров дам олиш кунлари Қўшма Штатларга бориб, Трампнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида америкалик расмийлар билан учрашиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:46. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!