Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозонда 800 килолик Қуръон китоби таъмирланди

Қозонда 800 килолик Қуръон китоби таъмирланди

Россия Федерацияси Маданият вазирлиги буюртмасига биноан Қозон давлат университетининг Халқаро муносабатлар институтида дунёдаги энг катта Қуръон китоби таъмирланди. 

Маълум бўлишича, мазкур китобни тайёрлашда ўлчамининг катталиги, муқовасининг оғирлиги ҳисобга олинмаган, босмахонада бўёқлари яхши қуритилмаган. Устига-устак, китобнинг тикилган жойи мустаҳкам бўлмаган. Оқибатда китоб яроқсиз ҳолга кела бошлаган.

Ушбу Қуръони Карим 2011 йилда Италияда тайёрланган бўлиб, Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг ўлчами 200 га 150 см, оғирлиги эса 800 килограммга тенг. Китоб 632 саҳифадан иборат. У Татаристоннинг Болгар шаҳрида доимий кўргазмага қўйилган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 07:39 10.08.2018. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!