Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонлик болаларнинг аҳволи барқарор

Қозоғистонлик болаларнинг аҳволи барқарор

2 ноябрь куни омбудсман вакиллари болалар даволанаётган шифохонага бориб, уларнинг аҳволи билан танишган.

3 ноябрь ҳолатига кўра, шифохонада 18 нафар бемор, жумладан, 12 нафар бола ва 6 нафар катта ёшли шахс стационар даволанмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда

Таъкидланишича, Болалар омбудсмани Қозоғистондаги ҳамкасби билан доимий алоқада бўлиб, зарур чораларни ҳамкорликда кўрмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда касалхонага ётқизилган қозоғистонлик болалар билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов бошлангани маълум қилнганди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Киритилди: 16:50 03.11.2026. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!