Дина Aмир энг йирик халқаро гўзаллик танлови - Miss World International'нинг Miss Pro Universe номинацияси ғолиби бўлди, деб хабар беради Tengrinews.kz.
Гўзаллик танлови 8-11 август кунлари Майами шаҳрида (AҚШ) бўлиб ўтди.
Дина Aмир охирги 7 йил давомида Қозоғистонда IТ-компанияларида сотувчи сифатида ишлайди. Энди у қимматли қоғозлар бозорига инвестициялар билан шуғулланади. У Қўшма Штатларга бир ярим йил олдин кўчиб келган ва штатларда магистратурага киришга тайёргарлик кўрмоқда. Дина танлов ҳақида инстаграмдан билиб олди, шундан сўнг у ариза топширди.