Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонга товуқ тухумини олиб кириш вақтинча тақиқланди

Қозоғистонга товуқ тухумини олиб кириш вақтинча тақиқланди

Қозоғистон Республикаси ҳудудига товуқ тухумларини олиб киришга олти ой муддатга вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

Тартиб бугун, 9 апрелдан кучга кирди. «Баҳор-ёз мавсумида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат тухуми импортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди», — дея тақиқ сабабини очиқлади вазирлик.

Шу билан бирга, чеклов товуқ тухумларини Қозоғистон ҳудуди орқали транзит қилиш, шунингдек, уларни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бир давлат ҳудудидан Қозоғистон орқали иттифоққа аъзо бошқа давлат ҳудудига олиб ўтишга нисбатан татбиқ этилмайди.

«Маълумки, ушбу даврда тухумга бўлган талабнинг пасайиши кузатилади, бозор эҳтиёжлари саноат ишлаб чиқариши ва уй хўжаликлари маҳсулотларининг бозорда фаол иштирок этиши ҳисобига тўлиқ қопланади. Мазкур омил паррандачилик фабрикалари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, тухум нархи пасаймоқда. Нархнинг таннархдан пасайиши корхоналарнинг рентабеллигига салбий таъсир кўрсатади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу даврда тухумларни сақлаш муддатлари қисқаради, шу билан бирга, технологик хусусиятлар туфайли тухум ишлаб чиқариш ҳажми камаймайди, бу эса омборларда товар тўпланишига олиб келади.

Кўрсатилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, Ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича идоралараро комиссияда Қозоғистон ҳудудига товуқ тухумларини олиб киришга вақтинчалик чеклов чораларини белгилаш мақсадга мувофиқлиги маъқулланди, дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: 11:22 10.04.2025. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!