Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонга ишлаш учун кетган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси фалокатга учради

Қозоғистонга ишлаш учун кетган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси фалокатга учради

27 июль куни эрталаб Қозоғистонда Toyota Previa автомобили ағдарилиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ва Aтирауга ишлашга жўнатилган Ўзбекистоннинг 8 фуқароси жароҳат олди.

Воқеа тафсилотлари Aқтўбе вилояти полиция бўлимида эълон қилинди. Воқеа эрталаб соат 07.10 да Самара-Чимкент автомагистралининг 996-километрида Aқтўбе вилоятининг Карабутак қишлоғи яқинида содир бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, Aтирау вилоятининг 36 ёшли фуқароси Toyota Previa русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва автомашина ўнг томонга ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида машина ҳайдовчиси ва жароҳат олган саккиз нафар йўловчи касалхонага ётқизилган.

Барча йўловчилар Ўзбекистон фуқаролари. Маълумотларга кўра, ҳамюртларимиз Қозоғистонга Туркистон вилоятининг Сариошаш шаҳридаги "Жибек йўли" назорат-ўтказиш пункти орқали келган ва Aтирауга ишлашга юборилган.

Киритилди: 00:27 29.07.2021. Ўқилди: 4992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!