Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Kamaz ва Nexia-2 иштирокида юз берган ЙТҲда ўзбекистонлик уч киши ҳалок бўлди.
Бахтсиз ҳодиса бугун, 22 август куни соат 06:47 да Қизилўрда вилоятидаги KAZ06 давлат аҳамиятига эга «Қорабутак — Қизилўрда — Чимкент» автомобил йўлининг 1831–1836-километрлари оралиғида, Бирқазан тумани ҳудудида содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида Nexia-2 салонида бўлган Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон ФВВ масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузиб, ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ватанга олиб келиш ҳамда уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.
Вазирлик маълум қилишича, айни пайтда масъул ходимлар Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, ЙТҲ сабабларини аниқлаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.