Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистондаги ёнғинда 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ёнғинда 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Қозоғистон жанубида, армия омборида портлашлар содир бўлишидан бир кун олдин, ёнғин ўчирилганида тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳозирги вақтда портлашлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ва ҳали алоқага чиқмаган яна бир неча ходимларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Байзак туманида жойлашган ҳарбий қисмда омборлардан бирининг ёнида ёнғин содир бўлган, деб ёзади ТAСС. Ёнғин натижасида бир нечта муҳандислик ўқ-дорилари портлади. Ёнғинни ўчиришга ҳарбий бўлинманинг ўт ўчириш машиналари ва ўт ўчирувчилар жалб қилинган.

Киритилди: 10:06 27.08.2021. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!