Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистондаги портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Қозоғистондаги портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Акмола вилояти, Шучинск шаҳридаги кафеда газ портлаши ва ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 20 киши жароҳатланган ва олти киши ҳалок бўлган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати воқеа ҳақида хабар берди.

“Шучинск шаҳрида, Бурабай туманида, беш қаватли турар-жой биносига уланган бир қаватли кафеда газ портлаши ва ундан кейинги ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар ёнаётган бинодан саккизта газ баллонини олиб чиқиб, 10 дан ортиқ одамни қутқардилар. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тахминан 20 киши жароҳатланган ва олти киши ҳалок бўлган”, дейилади баёнотда.

Киритилди: 10:00 27.02.2026. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!