Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистондаги Алакўл кўлида дам олиш зонасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

A A A
Қозоғистондаги Алакўл кўлида дам олиш зонасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қозоғистоннинг шарқий қисмидаги Абай вилоятида жойлашган Алакўл кўлидаги дам олиш зонасида расман маҳаллий табиий фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар берди «Kazinform».

Мақанши тумани Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Бундай чорага Қабанбай қишлоқ окруғини қамраб олган соҳилдаги эрозия хавфи сабаб бўлди. Бу ҳудудда ўнлаб дам олиш уйлари, кафе ва хусусий меҳмонхоналар жойлашган. Соҳилнинг вайрон бўлиши тадбиркорларга катта моддий зарар етказиши ва минтақада туризм ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

“Бугунги кунда дам олиш масканларининг вайронага айланишининг олдини олиш ва хавфсизлигини таъминлаш — бизнинг устувор вазифамиз. Барча хизматлар шай ҳолатга келтирилди,” — деди Мақанши тумани ҳокими ўринбосари Алия Сарбоёва.

Алакўл Қозоғистондаги энг машҳур ички туризм йўналишларидан бири ҳисобланади. Юқори мавсумда у ерга ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюради. Мутасаддиларнинг қайд этишича, бу ҳолат соҳил чизиғини мустаҳкамлаш ва инфратузилмани янгилаш бўйича лойиҳаларни жадал амалга оширишга туртки бўлиши мумкин.

Киритилди: 15:38 13.09.2025. Ўқилди: 1456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!