2022 йил январь ойида бўлиб ўтган Қозоғистондаги оммавий тартибсизликларга бир йил давомида тайёргарлик кўрилган. Бу ҳақда республика бош прокурори Берик Асилов маълум қилди.
"2021 йил давомида жиноятчилар яширинча радикал чоралар қўллашга ўргатилган. Жиноятчилар орасида уюшган жиноий гуруҳлар ҳам бор эди. Улар одамларни ўз сафига жалб қилган, қуролланган, рация ва транспорт воситалари сотиб олган. Тергов шуни кўрсатдики, бу қўпорувчилик ишини алоҳида хавфсизлик ходимлари назорат қилган», — деб таъкидлайди Асилов.