Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

14 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота—Тошкент—Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда 3 киши, жумладан, 2 нафар йўловчи — Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига таяниб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига +7-727-291-11-78 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади», — дейилади хабарда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 20:00 14.08.2019. Ўқилди: 1575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!