Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда ЙТҲда 8нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда ЙТҲда 8нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

3 апрел куни Самара-Чимкент трассасининг Қозоғистоннинг Ақтўбе области Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Қозоғистон ИИВга алоқадор Polisia.kz канали хабарига кўра, ЙТҲ Volvo юк машинаси ҳамда Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Toyota-Аlhpard минивэни иштирокида рўй берган.

Ҳодиса оқибатида минивэн ҳайдовчиси ва ундаги етти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида юк автомобилининг шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва минивэн билан тўқнашган.

ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. Тегишли экспертиза тайинланган.

Киритилди: 21:25 03.04.2024. Ўқилди: 1655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!