Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда Тошкентдаги университетнинг филиали очилади

A A A
Қозоғистонда Тошкентдаги университетнинг филиали очилади

Қозоғистон Миллий аграр университети негизида Тошкентдаги университетнинг филиали очилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети ректори Жансеит Туимебаев Қозоғистон университетларни халқаролаштириш стратегиясини амалга ошираётганини айтган. У, шунингдек, Қозоғистон Миллий аграр университети негизида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Миллий тадқиқот университетининг филиали очилаётганини қайд этган.

“Қозоғистон университетларни халқаролаштириш стратегиясини амалга оширмоқда. Бу глобал таълим маконига интеграциялашув жараёнида маҳаллий олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлиги ва малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини оширади.

Марказий Осиё олий таълим хабига айланиши шарт ва лозим. Марказий Осиё университетлари мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, миллий манфаатлар ва ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни сақлаши зарур. Биз халқларимиз манфаати ва фаровонлиги йўлида олға интилиш учун бирга бўлишимиз ва биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, — дейди у.

Киритилди: 00:56 10.07.2023. Ўқилди: 2247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!