Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистонда техник хизмат кўрсатиш станциясида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда техник хизмат кўрсатиш станциясида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши қутқарилди, яна тўрт киши вайроналар остида қолиб кетмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир қаватли техник хизмат кўрсатиш станцияси биносида газ-ҳаво аралашмаси таъсирида портлаш содир бўлган. Воқеа жойида қидирув ишлари давом этмоқда. У ерда қутқарувчилардан ташқари шифокорлар ҳам бор, уларга 12 киши ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими етиб келди. Тезкор штаб ишга туширилиб, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларининг барчаси иш олиб бормоқда, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 17:11 11.12.2023. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!