Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

A A A
Қозоғистонда самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпаниясига тегишли самолёт Қозоғистоннинг ғарбий қисмидаги Aтирау шаҳридан Нур-Султонга учиб кетганидан сўнг катта қушлар тўдаси билан тўқнашди. Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, самолёт аэропортга эсон-омон қайтиб келган, ҳеч қандай шикастланиш кузатилмаган.

Ҳодиса сешанба куни кечқурун содир бўлган.

"Aтирау – Нур-Султон парвози пайтида, тоғдан кўтарилаётганда катта қушлар (эҳтимол, ғозлар ёки ўрдаклар) тўдаси самолётга келиб урилган. Самолёт командири Иван Карпович жўнаш портига қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қўниш одатий режимда амалга оширилди", – дейилади авиакомпания баёнотида.

Компания маълумотларига кўра, 115 йўловчиси бўлган самолёт парвоздан 12 дақиқа ўтгач ортга қайтишга мажбур бўлган.

Киритилди: 10:44 11.11.2020. Ўқилди: 3186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!