Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда қўлга олинган 27 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўз иш жойига қайтди

Қозоғистонда қўлга олинган 27 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўз иш жойига қайтди

Бундан бир неча кун аввал Олмаота шаҳрида қўлга олинган 27 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўз иш жойига қайтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” агентлиги.

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, 6 июнь куни Олмаотада 27 нафар ўзбекистонлик ноқонуний ишлагани ва Қозоғистон ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганликда гумон қилиниб ушланган. Улар Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан ўтказилган “Нелегал” республика фавқулодда профилактика тадбири давомида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Олмаотадаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органларига тегишли сўров юборилди. Олмаота полицияси билан алоқа ўрнатилиб, Бош консулхона томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ишчилар ўз иш жойларига қайтарилди. Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузгани учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган.

Киритилди: 14:48 10.06.2024. Ўқилди: 1161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!