Қозоғистонда қизамиқ билан касалланганлар сони 20 минг кишидан ошди, уларнинг 81 фоизи 14 ёшгача бўлган болалардир. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
“Бугунги кунда қизамиқ бўйича мавжуд эпидемиологик вазият оғирлигича қолмоқда. 2023 йил бошидан буён республика бўйича 20 188 дан ортиқ кишида қизамиқ касаллиги қайд этилган бўлиб, уларнинг 81 фоизи 14 ёшгача бўлган болалардир, улар 16 351 нафарни ташкил этади. Ўсмирлар орасида 706 та ҳолат қайд этилган – 3,4 ва 15,4 фоиз, катталар, яъни 18 ёшдан ошганлар билан боғлиқ 3131 та ҳолат қайд этилган, дейилади хабарда.
Қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари барча вилоятларда қайд этилган, бироқ энг юқори кўрсаткичлар Чимкентда, Олмаотада, Олмаота вилоятида, Жамбил вилоятида, Манғистау вилоятида, Атирау вилоятида, Ақтўбе вилоятида ва Қизилўрда вилоятида қайд этилган.
Мамлакатда ҳар куни 350 га яқин қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда, асосий касалланиш ҳолатлари эмланмаганлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қозоғистонда касаллар орасида эмланмаган болалар улуши 83,6 фоизни ташкил этади, деб хабар беради vlast.kz.