Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Қозоғистонда қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Қозоғистонда илк марта қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Zakon.kz».

Ташаббус Қарағанда вилояти Жанаариқ туманининг 90 йиллиги ҳамда ёзувчи ва шоир Сакен Сейфуллиннинг 125 йиллик юбилейи тантаналари доирасида амалга оширилди.

Маҳаллий фермерлар ўлканинг донғини дунёга тартишга бел боғлашди. Ўзига хос акцияда қатнашиш учун туманнинг 12 қишлоғи ва иккита посёлкасидан 1000 нафар киши келди. Улар бир пайтнинг ўзида махсус идиш — кувида 10 минг литр қимиз пишишди.

Рекордни қайд этиш учун халқаро экспертлар ҳам етиб келишди.

«Рекордни қайд этиш учун атайин Кубадан келдим. Жуда кўп рекордларни кўрганмиз, аммо бу — биринчиси. Якуний натижани бир ойдан сўнг ўз сайтимизда маълум қиламиз», — деди Гиннеснинг рекордлар китоби вакили Юделькис Диас.

Жанаариқ тумани раҳбариятига рекорд ўрнатилгани ҳақида сертификат топширилди.

Киритилди: 19:27 15.09.2019. Ўқилди: 2473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!