Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда парламент депутатларининг навбатдан ташқари сайлови белгиланди

Қозоғистонда парламент депутатларининг навбатдан ташқари сайлови белгиланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев еттинчи чақириқ Қозоғистон парламенти Мажлисини тарқатиб юборди, шунингдек, 2023 йил 19 мартга парламент депутатларининг муддатидан олдин сайловларини белгилади, деб хабар берди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.

«Депутатларнинг янгиланган таркиби бундан кейин ҳам худди шу форматда иш олиб боришига ва мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилишга янги суръат бағишлашига умид билдираман. Мажлис депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2023 йил 19 мартда бўлиб ўтади», — деди президент.

Унинг сўзларига кўра, парламентга навбатдан ташқари сайловларни ўтказиш фуқаролар томонидан умумхалқ референдумида қўллаб-қувватланган конституциявий ислоҳот мантиғидан келиб чиқади.

«Энди парламент депутатларининг 70 фоизи партиявий рўйхатлар бўйича, 30 фоизи эса бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади. Аралаш сайлов тизимига кўра, 50/50 нисбатда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар маслаҳатига депутатлар сайлови ҳам ўтказилади. Туманлар ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар маслаҳатига сайловда эса фуқаролар фақат бир мандатли округлар бўйича номзодлар учун овоз беради», — деди Тўқаев.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси ва Бош прокуратура томонидан бўлажак сайловнинг қонунчиликка риоя этилиши, шаффоф ва адолатли ўтиши қатъий назоратга олинади.

Киритилди: 06:37 20.01.2023. Ўқилди: 1927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!