Қозоғистон аҳоли ўртасидаги зўравонлик даражасини пасайтириш учун ММА жанглари трансляциясини чеклайди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.
"Кўп ҳолларда бундай дастурларни кўрган ўсмирлар, айниқса мактаб ўқувчилари бир хил усулларни қўллашга уриниб, бир-бирига қўл кўтариб қўяди. Баъзан бу зўравонликни WhatsApp орқали ҳам сездирмай тарқатамиз. Масалан, қизларнинг муштлашуви акс этган видеолар тарқатилади. Зўравонлик эса худди шундай шафқатсизликни келтириб чиқаради”, — деди Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархон Қидирали.