Улар "Остона" халқаро молия марказида рўйхатдан ўтган крипто-биржалардаги ҳамёнлар орқали ҳар қандай нақдсиз тўловларни амалга оширишга имкон беради.
Яъни, оддий банк картаси каби дўконда тўлов қилиш, хизматлар учун пул ўтказиш ёки онлайн харид қилиш мумкин бўлади.
Миллий банк маълумотига кўра, ушбу карталар орқали нақд пул ечиб олиш имкони ҳам яратилади.