Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистонда коронавирусдан 18 нафар тиббиёт ходими вафот этди

Қозоғистонда коронавирусдан  18 нафар тиббиёт ходими вафот этди

Коронавирус пандемияси даврида Қозоғистонда жами 18 нафар тиббиёт ходими COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда давлат бош санитар врачи Айжан Есмагамбетовага таяниб Tengrinews нашри хабар қилган.

«Бугунги кунда Қозоғистонда коронавирусга чалинганларнинг 11,5 фоизини тиббиёт ходимлари ташкил қилади. Уларнинг 492 нафарида пневмония кузатилмоқда. 511 нафар тиббиёт ходими даволанишни давом эттирмоқда. Улар орасидан 18 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган», — деган Айжан Есмагамбетова махсус брифингда.

Шунингдек, Есмагамбетова ўлим ҳолатларининг ҳаммаси ҳам коронавирус билан боғлиқ эмаслигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 7 апрелда Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг 120 нафари коронавирус юқтириб олгани хабар қилинганди.

Киритилди: 10:28 04.07.2020. Ўқилди: 2050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!