Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда эркак ток уриши оқибатида вафот этди

Қозоғистонда эркак ток уриши оқибатида вафот этди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги К.Нокин қишлоғида эркак ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 31 декабрь куни, Янги йил арафасида юз берган. Фуқаро электр таъминоти йўқлигининг сабабини текшириш учун трансформатор пунктига борган ва ток уришидан вафот этган. Қисқа туташув оқибатида трансформатор пункти ёниб кетган. Марҳум 38 ёшда бўлган.

Ақтўбе вилояти полиция департаментига кўра, трансформатор пунктида жасад топилгани бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Дастлабки ўлим сабаби — электр токи уриши деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 06:30 03.01.2025. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!