Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда электр энергиясидаги авария юзасидан махсус комиссия тузилди

Қозоғистонда электр энергиясидаги авария юзасидан махсус комиссия тузилди

Қозоғистонда ҳудудлардаги электр энергиясидаги узилишлар сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди.

Мамлакатнинг жанубий вилоятларида электр энергиясининг узилиб қолиши туфайли, энергия тизимидаги авария сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилганлиги ҳақида энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Сешанба куни Олма-Ота, Жамбул, Туркистон, Қизил-Ўрда вилоятлари ва Шимкент шаҳарлари электр энергия тизимида авария содир бўлганлиги учун электрсиз қолди. Ўша куннинг ўзида Қозоғистоннинг Жанубий зонасининг барча вилоятларидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш қайта тикланди.

"КEГОC" АЖ (Давлат электр тармоқларини бошқариш корхонаси – таҳр.) электр тармоқларида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга олиб келган технологик узилишлар юзага келиши бунинг сабаби, шартларини холис ва ҳар томонлама аниқлаштириш мақсадида жанубий вилоятларда Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари бошчилигида махсус комиссия тузилди", - дейилади вазирликнинг матбуот хизмати тарқатган расмий баёнотда.

Киритилди: 21:27 26.01.2022. Ўқилди: 2319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!