Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Қозоғистонда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

2021 йилнинг қишида ғойиб бўлган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, эркак Қизилқўғин тумани Кенбай қишлоғидаги “Азамат” фермер хўжалигида чўпон бўлиб ишлаган. 2021 йил 16 декабрь куни у даштга кетган ва қайтиб келмаган.

“Бир кунлик қидирувлар ҳеч қандай натижа бермади”, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг май ойида Қизилқўғин тумани Ички ишлар бошқармаси инспектори Э.Сағитжонов ўзига бириктирилган ҳудудни кўздан кечириш чоғида “Азамат” деҳқон фермасидан уч километр узоқликда номаълум шахснинг жасадини топган.

Суд-тиббий экспертизаси марҳумнинг ўтган йил охирида ғойиб бўлган ўша чўпон эканлигини аниқлади. Эркакнинг ўлими сабаблари маълум эмас.

Киритилди: 22:41 25.05.2022. Ўқилди: 3204 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!