Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси 3 ҳафтадан бери топилмаяпти

Қозоғистонда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси 3 ҳафтадан бери топилмаяпти

Ақмола вилоятида 3 ҳафта олдин бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда. Бу ҳақда Казинформ хабар берди.

Ҳудудий ПД матбуот хизматининг хабар беришича, 1972 йилда туғилган Қулмаханбет Абдухалилович Раҳмонқуловнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги хабар жорий йилнинг 22 январь куни Биржан Сал тумани ПБга келиб тушган.

Яқинларининг айтишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистонга 2023 йил 22 ноябрь куни келган. У бир муддат Астанада яшаган, кейин декабрь ойида Биржан Сал туманидаги Краснофлотское қишлоғига келган. У ўша қишлоқда бедарак йўқолган.

“У киши Краснофлотское қишлоғидаги маҳаллий фермада ишлаган. Эркакни қидириш жараёнида унга алоқадор шахслар аниқланган. Айни пайтда қариндош-уруғ, таниш-билиш, қишлоқдошлардан сўрашди. Ҳозирда Биржан Сал тумани ПБ ходимлари хориж фуқаросини қидиришга жалб этилган”, — дейилади ПБ хабарида.

Киритилди: 09:30 13.02.2024. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!