Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда автобус кўприкдан қулаб тушди

Қозоғистонда автобус кўприкдан қулаб тушди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида йўловчи автобуси кўприкдан қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят полиция департаментига таяниб, Оrda.kz хабар берди.

Воқеа 12 сентябрь куни содир бўлган, Yutong Bus йўловчисиз автобуси Олмаота—Бишкек автомобиль йўлининг 25 километри бўйлаб ҳаракатланган. Ҳайдовчи автобусни бураётганида, рул бошқарувини йўқотиб, тўсиққа урилган. Шундан сўнг автобус кўприкдан бошқа транспорт воситаси — Mercedes Benz Sprinter’нинг устига қулаб тушган.

“Микроавтобусда одамлар бўлиб, улар Қирғизистондан тўйдан қайтаётган бўлган. Жабрланувчилар тан жароҳати олиб, шифохонага текширув учун олиб кетилган, деб ёзмоқда Оrda.kz нашри.

Ҳодиса юзасидан полиция жиноят иши қўзғатган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, воқеа содир бўлган пайтда автобус ҳайдовчиси маст бўлмаган. Автобус ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилди. Йўл-транспорт ҳодисасида бошқа ҳеч ким жабрланмади. Автомобиллар махсус тўхташ жойига олиб кетилган.

Киритилди: 09:28 13.09.2024. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!