Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон ёқилғи нархларининг ўсишини чеклади

Қозоғистон ёқилғи нархларининг ўсишини чеклади

АИ-92 бензини ва дизель ёқилғиси нархини оширишга мораторий жорий этилди, 2026 йилнинг биринчи чораги якунига қадар коммунал хизматлар тарифлари музлатилди, нарх-наво устидан назорат кучайтирилди ҳамда имтиёзли ипотека ва автокредитлар ҳажми бир неча баробарга оширилиши маълум қилинди.

Қозоғистонда 16 октябрдан бошлаб AI-92 маркали бензин ва дизел ёқилғиси нархларининг оширилишига вақтинчалик тақиқ жорий этилади. Чекловлар инфляция даражаси барқарорлашгунга қадар амалда бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукуматининг Telegram канали маълум қилди.

Қарор давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг топшириғи асосида қабул қилинган бўлиб, у макроиқтисодий барқарорликни таъминлаши ва иқтисодий ислоҳотларнинг салбий оқибатларини юмшатиши лозим.

Бош вазир Ўлжас Бектенов Энергетика вазирлиги, монополияга қарши кураш қўмитаси ва вилоятлар ҳокимликларига мораторийга риоя этилишини назорат қилиш ҳамда бозорни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни кузатиб боришни топширди.

Киритилди: 22:28 16.10.2025. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!