Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасини демаркация қилиш якунланди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасини демаркация қилиш якунланди

Қозоғистон ва Ўзбекистон узунлиги 2356 минг км бўлган қўшма чегарани демаркация қилиш масаласини ёпди. Бугун, 16 март куни Қозоғистон Сенати ялпи мажлисида тегишли қонун маъқулланди.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенконинг айтишича, чегарани белгилаш Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисидаги 2001 ва 2022 йиллардаги келишувлар асосида амалга оширилган. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилда бошланган, ерга чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004 йилдан 2021 йилгача давом этган.

“Охирги 19 йил ичида Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясининг 100 та йиғилиши ва демаркация бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 34 та йиғилиши бўлиб ўтди. Демаркация ишлари натижаларига кўра, чегаранинг узунлиги 2356 киломертни ташкил этди, чегара чизиғига 1301 та чегара белгилари ўрнатилди. Чегараларни белгилаш натижалари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва унга илова сифатида расмийлаштирилган 8000 саҳифадан ортиқ ҳажмдаги ҳужжатларда ўз аксини топган”, дейди Роман Василенко.

Василенконинг айтишича, давлатлар ўртасидаги чегара узунлиги 2356 км 666 метр бўлиб, у олдинги узунликдан 5 километрга узунлашган.

“Бу амалда нимани англатади? Демак, чегарамиз, таъбир жоиз бўлса, кўпроқ бурилишни ўз ичига олгани учун 5 км узунлашди. Бу фуқароларимизга максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилди. Масалан, харитада чегара чизиғи чизилган бўлса, демаркация пайтида бу ерда дарё ўзани ўзгарганлиги маълум бўлади. Бизни Ўзбекистон билан иккита дарё бирлаштиради: Сирдарё ва Келес. Канал ўзгармоқда, аллювиал ороллар ўзгариб бормоқда. Чегара анъанавий равишда дарёнинг форматига кўра чизилади”, дея тушунтирган Қозоғизтон ТИВ вакили.

Шунингдек, у демаркация Қозоғистон Республикаси давлат ва маҳаллий органлари, чегара ҳудудларида яшовчи аҳоли манфаатларини ҳамда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати учун қулайликларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилганига ишонч билдирган.

Киритилди: 20:44 16.03.2023. Ўқилди: 2507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!