Қозоғистон атом электр станциялари (КАЭС) ва Россия давлат атом энергияси корпорацияси "Росатом" Қозоғистондаги Балхаш атом электр станциясида умумий қуввати 2400 МВт бўлган иккита энергия блокини қуриш бўйича ЭРС-шартномасини имзоладилар.
Бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги хабар берди.
Имзо Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форум давомида бўлиб ўтди.
"Росатом" 2027 йилда лицензияни олиши ва АЭС қурилишини бошлаши кутилмоқда. Имзолашдан сўнг журналистларга "Росатом" бош директори Алексей Лихачев ва Қозоғистон атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Саткалиев маълум қилишди.
АЭС Балхаш кўли бўйида, Олмаота вилоятининг Улкен қишлоғида қурилади. Станция мамлакатдаги биринчи йирик қувватли тижорат АЭС бўлади. Уни қуриш тўғрисидаги қарор 2024 йил 6 октябрда бўлиб ўтган умумхалқ референдумида қабул қилинган.