Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, транспорт вазири Илҳом Махкамов, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев учрашди.
🌐Томонлар “Марказий Осиё” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази (МЦТЭС) лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилди.
Бу марказнинг максимал иқтисодий самарасига эришиш ва Шимолий-Жанубий, Ғарбий Европа – ғарбий Хитой транспорт йўлаклари билан интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Қозоғистон томони МЦТЭСнинг Қозоғистон ҳудудидаги “Олатау” трансчегара савдо маркази (ЦТТ) ва “Хоргос” (МЦПС) чегаравий ҳамкорлик халқаро марказини ўзбек-афғон чегарасидаги “Термиз” халқаро савдо маркази ва Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистон чегараларида режалаштирилган шунга ўхшаш чегара марказлари билан боғлаш таклиф қилинди.
🚛Вазирлар Қозоғистон инвесторлари ҳисобидан Ўзбекистонда қўшимча 3та улгуржи-тақсимловчи марказини (ОРЦ) қуриш, қўшни республиканинг шимолий вилоятларида ўзбек бизнеси томонидан худди шундай марказларни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.