Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари Ливандан эвакуация қилинди, деб хабар берди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
ТИВ маълумотларига кўра, улар Истанбул ва Дубай орқали олиб чиқилган. Эвакуация 17-октабрдан 31-октабргача амалга оширилган.
«41 киши Байрутдан Остона ва Олмаотага эсон-омон қайтди», — дейилади вазирлик хабарида.
Октябрь ойи бошида Ташқи ишлар вазирлиги Ливан ва Исроилдаги қозоғистонликларни имкон қадар тезроқ ўз элчихоналари билан боғланиб, бу давлатларни тарк этиш нияти бор-йўқлиги ҳақида хабар беришга чақирди. Ўшанда Ливанда 139 нафар қозоғистонлик бўлган.