Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермайди

Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермайди

Остона бу чекловларни қўллаб-қувватламасада, Қозоғистон ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга қарши. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Полшанинг PAP агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

«Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга қўшилмади. Шу билан бирга, биз ҳудудимиз санкцияларни четлаб ўтиш учун ишлатилишини истамаймиз», — деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Остона позицияси барча манфаатдор томонларга "маълум ва тушунарли" ва унга Россияда ҳам, Ғарбда ҳам тушунишмоқда. Васенконинг таъкидлашича, республика "иккиламчи санкцияларни жорий этишни истамаслиги" сабабли санкцияларни четлаб ўтмаслик учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Унинг таъкидлашича, Остона ва Москва ўртасидаги икки томонлама муносабатларда "муаммолар йўқ," аммо "турли масалалар" мавжуд, чунки икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатлар "жуда хилма-хилдир."

Киритилди: Бугун 19:48. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!