Қозоғистон миллий жамоаси Миллатлар лигаси 6-турида Норвегияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, 2024 йилни расмий ўйинлардаги ғалабасиз серия билан якунлайдиган бўлди.
Қўшни мамлакат жамоаси жорий йилда жами 11та ўйин ўтказди ва фақатгина ўртоқлик баҳсида Туркманистон устидан ғалаба (2:0) қозонди. Шундан кейин кетма-кет ўйинларда мағлубиятга учради: Греция (0:5), Люксембург (1:2), Арманистон (1:2) ва Озарбойжонга (2:3).
Станислав Черчесов мураббийлигида Қозоғистон 6 сентябр куни Норвегия билан ўз майдонида дуранг (0:0) ўйнаган бўлса, сўнг Словения (0:3 ва 0:1) ва Австрияга (0:4 ва 0:2) қарши учрашувларда мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Магомед Адиев май ойида истеъфоа чиққан, унинг ўрнини россиялик таниқли мураббий Станислав Черчесов эгаллаганди.