Маълумотларга кўра, ишни кўриб чиқишга Олмаота шаҳрида яшовчи Ермек Кабишевнинг шикояти сабаб бўлди — у 2022 йилги январ воқеалари пайтда алоқанинг ўчирилиши қонунийлигини шубҳа остига олган эди.
Суд давлат органларининг позициясини қўллаб-қувватлади, бироқ қонуннинг айрим қоидалари, хусусан, "кечиктириб бўлмайдиган ҳолат" тушунчаси ва таҳдидни баҳолаш мезонлари етарлича аниқ эмаслигини кўрсатиб ўтди. Шу муносабат билан ҳукуматга бундай чекловларни жорий этиш асослари, муддатлари ва назорат қилиш механизмларини аниқроқ белгилаб қўйиш тавсия этилди, дейилади хабарларда.