Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон картошка экспортини олти ойга тақиқлади

Қозоғистон картошка экспортини олти ойга тақиқлади

Қозоғистонда 28 январдан картошкани хорижга экспорт қилишни тақиқлаш кучга кирди. Фақат ЕОИИга экспорт қилиш тақиқдан озод этилди. Бу ҳақда Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

Департаментнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Қозоғистон 605 минг тоннага яқин картошка экспорт қилган, бу 2023 йил даражасидан (411 минг тонна) 1,5 баравар кўпдир.

"Бу кўрсаткич сўнгги 10 йил ичида рекорд даражада юқори бўлди ва ички нархларга сезиларли таъсир кўрсатди", — дейилади ҳисоботда.

Шу сабабли, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари бир кун аввал "Қозоғистон Республикаси ҳудудидан картошкани экспорт қилишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги буйруқни имзолаган бўлиб, унда олти ой давомида картошкани барча турдаги транспорт воситаларида учинчи давлатларга экспорт қилишни тақиқлаш назарда тутилган.

Киритилди: 20:12 29.01.2025. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!