Шарм аш-Шайх аэропортининг учиб кетиш ҳудудида қозоғистонлик аёлнинг устига реклама тахтаси қулаб тушди. У ҳалок бўлди, деб хабар берди ТАССга республика Ташқи ишлар вазирлиги.
"Шарм-аш-Шайх аэропортида рейсга чиқишни кутаётган йўловчиларга ўрнатилган реклама баннери қулаб тушди... Қозоғистон фуқароси вафот этди," - дейилади хабарда.
Мамлакатнинг яна икки фуқароси енгил жароҳат олган, уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Марҳуманинг қариндошлари билан республика консули боғланди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Миср ҳамдардлик билдирган. Қозоғистоннинг Мисрдаги элчихонаси вазиятни назоратга олди.