Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам жўнатади

A A A
Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам жўнатади

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам етказади, деб хабар беради ҚР Ҳукумати матбуот хизмати.

Бу масала Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр раислигидаги Ҳукумат комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилинди.

Инсонпарварлик ёрдами умумий оғирлиги 38 тоннадан ортиқ бўлган озиқ-овқат, кўрпа-тўшак, дори-дармон ва тиббий буюмлардан иборат. Тез орада юклар ҳаво транспорти орқали жўнатилади.

Бунгача Қозоғистон Фаластин халқига 1 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатганди.

Киритилди: 23:38 29.11.2023. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!